ОДКБ штаб бошлиғи Афғонистондан келаётган таҳдидларни санаб ўтди

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров КХШТ видеоконференциясида минтақавий хавфсизликка асосий таҳдидларни санаб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қўшма штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров Тожикистон Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган КХШТ видеоконференциясида минтақавий хавфсизликка асосий таҳдидларни санаб ўтди.
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари қатор масалаларни муҳокама қилди
Афғонистон ҳудудида радикал исломий ва террористик гуруҳларнинг борлиги аввалгидек хавотир ўйғотмоқда. “Толибон”* исломий ҳаракати Афғонистон ҳудудида энг кўп сонли гуруҳ ҳисобланади.
Ҳозир унинг сафида 70 мингдан ортиқ жангари мавжуд. Экстремистлар катта ҳудудларни назорат қилиб, шимолий, жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда фаоллик кўрсатмоқда.
"Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош минтақалардаги отрядларнинг умумий сони 15 минг кишини ташкил этади", - дейди КХШТ қўшма штаби раҳбари.
Минтақа хавфсизлигига яна бир таҳдид - бу "Ислом давлати" халқаро террорчилик уюшмасининг “Вилоят Хуросон”* гуруҳи Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамламоқда. Бугунги кунда жангарилар сони 4 минг кишини ташкил қилади.
"Улар Марказий Осиё давлатларини келгуси экспансияси учун плацдарм яратиш мақсадида Тожикистон ва Покистон билан чегарадош ҳудудлар устидан назорат ўрнатишга интилмоқда", - деб хулоса қилди генерал-полковник.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.