Арманистон Қуролли кучлари Пашинян истеъфосини талаб қилди

Никол Пашинян бўлиб ўтаётган ҳодисаларни давлат тўнтарилишига уриниш деб атади ва тарафдорларини Еревандаги майдонга чиқишга давъат этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Арманистон Бош штаби бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар қилмоқда.
Баёнотда ёзилишича, мамлакат Бош штаби штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг лавозимидан озод қилишини юзасидан қатъий норозилик билдиради.
Ҳарбийлар унинг ишдан олиш тўғрисидаги қарор Арманистон миллий ва давлат манфаатларини инобатга олмаган ҳолда, фақат шахсий адоват асосида қабул қилинган деб ҳисоблашади.
Яхши раққосга "Искандер"лар ҳалал бермоқда
“Бундай оғир шароитларда бундай қарор давлатга қарши ва масъулятсизлик ҳисобланади”, - дейилган баёнотда.
Бош штаб Пашинянни ўз халқига қарши куч қўллашдан огоҳлантирган.
Пашинян бўлиб ўтаётган ҳодисаларни давлат тўнтарилишига уриниш деб атади ва тарафдорларини Еревандаги майдонга чиқишга давъат этди.
Кейинчалик Арманистон бош вазири Қуролли кучлар унинг истеъфосини талаб қилгандан сўнг Бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилганини маълум қилди.