Ўзбекистон йилнинг биринчи ойида қайси давлат билан кўпроқ савдо-сотиқ қилди

Жорий йил январь ойида Ўзбекистон импорти ва экспортидаги юқори улуш Хитой ва Россияга тўғри келган. Мамлакатнинг жами импорт ҳажми 1,6 млрд долларни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси жорий йил январь ойида Ўзбекистон импорти ва экспортидаги йирик 10 давлатни эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:  Хитой – 337,2 млн доллар, Россия – 319,5 млн доллар, Қозоғистон – 204,9 млн доллар.
Кейинги ўринларда Туркия – 106,1 млн,  Франция – 78,4 млн, Корея – 70,1 млн, Литва – 45,3 млн, Германия – 42,2 млн, Ҳиндистон – 41,8 млн,  Бразилия – 30,0 млн. АҚШ доллари.
Ўзбекистон 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилди: асосий харидор Россия
2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг жами импорт ҳажми 1,6 млрд долларга тенг бўлган.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:  Хитой – 147,0 млн доллар, Россия – 110,2 млн доллар, Туркия – 106,5 млн доллар.
Қозоғистон – 63,6 млн, Афғонистон – 58,1 млн, Қирғизистон – 41,5 млн, Тожикистон – 26,3 млн, Туркманистон – 23,5 млн, Канада – 19,1 млн, Эрон – 7,7 млн. АҚШ доллари билан кейинги ўринларда қайд этилган.