Тошкентда 30 даражали иссиқдан сўнг яна қор ёғди

Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси эрталабдан ҳақиқий қиш манзарасига гувоҳ бўлишди. Республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда куртаклар бўртиши ва очилиши бошланган бир пайтда гупиллаб қор ёғди.
Sputnik
Эрта тонгдан ёққан қор кўпчиликни шошириб қўйди. Ахир бир неча кун илгари мамлакат бўйлаб баҳор таровати ҳукмрон эди. Эрта гуллайдиган мевали дарахтлар гуллаши бошланган эди. Энди эса ёғаёган паға-паға қор дарахт гуллари билан аралашиб кетди.
Ўзгидромет мамлакатда 25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказиши ҳақида огоҳлантирган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эса мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини сақлаб қолиш мақсадида қатор тадбирларни зудлик билан амалга оширишни тавсия қилди.