ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. "Ювентус" ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси - модель Жоржина Родригес Instagram’даги саҳифасига янги суратни жойлаштирди.
Жоржина фотосуратда яланғоч ҳолда тушган – модель ўзини фақат машҳур брендлардан бирининг сумкаси билан тўсган. Роналдунинг қаллиғи мунтазам равишда реклама кампанияларида қатнашади.
"Carpe diem (фурсатдан фойдаланинг. - таҳ.)" – деган изоҳ ёзган суратга.
26 ёшли Роналдунинг севгилиси жойлаштирган сурати унинг мухлисларини анча хурсанд қилди. Атиги икки кун ичида бу пост миллионлаб лайк тўплади, фойдаланувчилар унинг остида кўп ижобий изоҳларни қолдиришди.
Баъзи фойдаланувчилар бу уларнинг Испания моделининг энг севимли фотосурати эканлигини таъкидлашди.