ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Эртага Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасига амалий ташриф билан боради.
Учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Турли даражадаги бўлажак учрашувлар, қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари бўйича фикр алмашилади.
Куни кеча Қобул шаҳрида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди. Ундан аввал ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари - Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон етакчилари билан учрашганди.