Абдулазиз Камилов бугун Афғонистонга ташриф уюштиради

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Aфғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Бугун, 23-феврал куни, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Aфғонистон Ислом Республикасига амалий ташриф билан боради.
"Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Aфғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган", - дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
ТИВ берган маълумотлар бўйича, учрашув чоғида минтақалараро савдо айланмасини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.