Тахиатош ИЭС иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувват билан ишга тушди

Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувват билан ишга тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Тахиатош иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси тўлиқ қувват билан ишга тушди. Ҳар бирининг қуввати 280 МВт. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу инвестицион лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 сентябрдаги  тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилмоқда
Станциядаги  қуввати 280 МВт бўлган биринчи буғ-газ қурилмаси 2020 йилнинг декабрь ойида тўлиқ қувват билан ишга туширилган эди.
Лойиҳанинг жорий этилиши билан станциянинг техник-иқтисодий кўрсатгичлари ошади. Натижада, 1 кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган шартли ёқилғи миқдори 164,3 гр/кВт соатга камаяди, бу эса бир йилда 488,6 миллион куб метр табиий газ тежалишига олиб келади.
Замонавий ва энергосамарадор технологияларнинг ишга тушурилиши Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, табиатни муҳофаза этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биргина сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўзи йилига 452 миллион куб метрдан 159 миллион куб метрга камаяди.