ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Депутатлар Илҳом Маҳкамов номзодини транспорт вазири лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
22 февраль куни депутатлар навбатдаги мажлисда транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
2020 йил август ойида Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Октябрь ойида эса Илҳом Маҳкамовга транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилган эди. У лавозимга тайинлангунига қадар транспорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.