Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда. Мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри 2021 йил 16 — 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Пандемия сабаб юзага келган узоқ танаффусдан кейин қитъанинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Қайд этилишича, ушбу мусобақада мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.
Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда.