ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори ва Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ижрочи директор тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги қарори билан Комилжон Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори лавозимига тайинланди.
Комилжон Собирович 1980 йил Андижон вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини пахтачилик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Шу кунга қадар Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги қарори билан Насридин Жабборов Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.
Насридин Жабборов 1961 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, профессор.