Россия коронавирусга қарши учинчи вакцинасини рўйхатга олди

Россия коронавирусга қарши учинчи вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу Чумаков номидаги Илмий марказ яратган “КовиВак” вакцинасидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган ва “КовиВак” номини олган коронавирусга қарши учинчи Россия вакцинаси рўйхатга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.
Путин COVID-19га қарши вакцина яратишда Россиянинг етакчилигини қайд этди
Мишустиннинг сўзларига кўра, вакцинанинг биринчи 120 минг дозаси март ўртасида муомилага чиқарилади. Вакцина яратувчилари халқаро бозорга чиқишни ҳам режалаштирилган.
Чумаков номидаги марказ директори Айдар Ишмухаметовнинг сўзларига кўра, “КовиВак” коронавируснинг мутацияларига ҳам қарши самарали бўлади, чунки унда вируснинг геном парчаларидан эмас, балки у бутунлигича фойдаланилган.
Бунга қадар Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган. Бу Гамалея марказининг “Спутник V” ва “Вектор” марказининг “ЭпиВакКорона” вакцинаси. Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган “КовиВак” вакцинаси учинчи бўлди.