ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиси ҳақидаги хабар 20 февраль куни соат 05:50да ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:54да етиб борган ва соат 05:57да ёнғин ўраб олиниб, соат 06:30да тўлиқ ўчирилган.
Аниқланишича, ҳодиса натижасида 4 та дўконнинг умумий 90 кв.м майдонида том ва ички қисмлар ёнган. Савдо дўконларининг 200 кв.м майдони офатдан сақлаб қолинган.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.