ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Фарғона вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида бир ёшли қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЙТҲ Фарғона туманидаги Аввал-Водил йўлининг 15 км.да рўй берган. “Матиз” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги терак дарахтига бориб урилган. Натижада машинадаги ҳайдовчининг 1 ёшли қизи тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳайдовчи, унинг турмуш ўртоғи ва қайнисинглиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.