Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар қайси ҳудудда аниқланди?

Республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 598 нафарни ташкил қилмоқда. Янги ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
“Спутник V” Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди
Яна 50 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 598 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 78 100 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.
Айни пайтда 876 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 109,9 миллиондан ошди, 2,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (27,8 млн), Ҳиндистонда (10,9 млн), Бразилияда (9,9 млн).