Нима учун Путин генерал унвонига эга эмас?

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Владимир Путин нима учун ҳали генерал унвонига эга эмас, деган саволга жавоб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Владимир Путин нима учун ҳали генерал унвонига эга эмас, деган саволга жавоб берди. РИА Новости хабарига асосан.
“Путин қасри” кўриниши қандай? – репортаж
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари "шубҳасиз бу унвонни кўп маротаба қўлга киритган" (ҳозир Путин полковник), аммо ҳозирда бу устувор вазифа эмас.
"У президент бўлиб ишлайди <...> У доимий хизматдаги зобит эмас", - деди Кремл вакили.
Унинг таъкидлашича, Путин асосий эътиборни мамлакатнинг кундалик фаолияти билан боғлиқ масалаларга қаратмоқда.
Журналистнинг Путин нафақада ёки захирами? деган саволга Песков аниқ жавоб беришга қийналди. "Менимча, у захирада", - деб жавоб берди матбуот котиби.
Песковнинг ўзи эса катта лейтенант унвонига эга эканлиги маълум бўлди.