ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Москвада ишлаётган айрим америкалик дипломатлар Россия ҳукуматига "Спутник V" вакцинаси билан эмлашни сўраб мурожаат қилишди. Бу ҳақида Washington Postга асосланиб РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, америкада ишлаб чиқарилган вакциналар барчага давлатлардаги дипломатлар учуе етарли бўлмаётгани сир эмас. АҚШ Давлат департаменти ўз хизматчилари учун 315 минг доза вакцина буюртма берган бўлса-да, лекин ҳозирча уларнинг фақат 4/1 қисмини олган.
Давлат Департаменти Россиядаги АҚШ дипломатларига рус вакцинаси билан эмлашни маслаҳат бермаган, лекин соғлиққа доир бўлган ушбу масала бўйича қарор қабул қилишни дипломатларнинг ўзлари ихтиёрига қолдиришган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг "Спутник V" вакцинаси 3 босқич синовлари муваффақиятли тугагани ва у 91,4 % самардорлик намойиш этгани ҳақида хабарлар бир неча кун олдин пайдо бўлган эди. Бугунги кунда Россия вакцинаси дунёнинг 30та давлатида рўйхатдан ўтган ва ўндан ортиқ давлатларда оммавий равишда қўлланилмоқда.