Тошкентда жамоат транспорти тубдан такомиллаштирилади - янги қарор

Тошкентда жамоат транспорти уч асосий тоифага бўлинади: боғловчи, етказиб берувчи ва магистрал йўналишлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. Тошкент шаҳар транспорт тизими такомиллаштирилади, бу ҳақида президентнинг "Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги" қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. 
Янги транспорт тизимида қуйидагилар жорий этилади:
  1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ташкил этилади.
  2. Бошқарма таркибига “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ва “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси киритилади.
  3. Тошкентда жамоат транспорти уч тоифага бўлинади ва мақбуллаштирилади: боғловчи, етказиб берувчи ва магистрал йўналишлар.
  4. Бошқарма ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган “Тошкент шаҳар транспортини ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилади.
Тошкент шаҳар жамоат транспортига тизимига киритилаётган барча ўзгаришлар билан батафсил қуйида танишиш мумкин.