ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия халқ артисти Андрей Мягков 83 ёшида вафот этди.
Актёрнинг ўлимига дастлабки маълумотларга кўра, ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Андрей Василевич Мягков 1938 йил 8 июлда Ленинградда (ҳозирги Санкт-Петербург) туғилган. МХАТ бадиий театр мактабини тугатган. 1977 йилдан у А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театрида хизмат қилди.
© Sputnik / В. Алисов
/ Элдар Рязановнинг "Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!" фильмидаги шифокор Евгений Лукашин роли Мягковга катта машҳурлик олиб келган.
Шунингдек, актёр “Ишдаги ишқ” фильмда Новосельцев роли ўйнаб, кўплаб томошабинлар меҳрига сазовор бўлган.
© Sputnik / Владимир Вяткин
/