Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилдими?

Россия фақат 20та авиақатнов тикланган давлатлардан талабаларни киритишга рухсат берди. Улар орасида Ўзбекистон борми?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Россия ОТМларида ўқиётган Ўзбекистон Республикалари фуқароларига ҳозирча Россияга кириш мумкин эмас. Бу ҳақида Роспотребнадзор хабарига асосан Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси хабар қилмоқда. 
Роспотребнадзор хабарида айтилишига кўра, ҳозирча фақат Россия билан "авиқатновлар расман тикланган мамлакатлардан" талабалар келишига рухсат берилган. 
Россияга кириб келаётган талабалар 2 маротаба ПЗР тест топширишлари керак бўлади. Биринчи маротаба - Россия Федерацияси ҳудудига кириб келишдан кўпи билан 3 кун олдин ва иккинчи маротаба - Россия Федерацияси ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширадилар, - дейилган хабарда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яна бир ббор эслатиб ўтган - 2021-йил 16-феврал ҳолатига кўра, Россия томони Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириб келишлари, жумладан, ўқиш мақсадида келишлари учун ўрнатилган чекловларни бекор қилгани йўқ.
Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига Россия 20 та давлат билан авиақатновларни расман очган: Беларусь, Буюк Британия, Сербия, Финляндия, 
Швейцария, Вьетнам, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Мальдивы, БАА, Жанубий Корея, Япония, Сейшелы, Танзания, Миср, Эфиопия, Куба.