Янги суперцикл: Нефт бозорида бешинчи ўсиш тўлқини бошланади

Охирги 100 йилда товар-хом-ашё бозорида тўртта ўсиш суперцикли бўлиб ўтган эди, ҳозир бешинчиси кутилмоқда. Сабаб - пандемиядан сўнг жорий этилаётган иқтисодни қўллаб-қувватлаш чоралари.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Сўнгги кунларда нефт нархи тезлик билан ўсиб бормоқда. Дунёдаги энг йирик инвестицион банклардан бири JP Morgan Chase экспертлари хулосасига кўра – хом-ашё бозорларида ўсиш суперцикли бошланган ва бу сўнгги 100 йил ичида бешинчи суперцикл бўлади. Жаҳон иқтисодиёти учун бу нимани англатиши ҳақида РИА Новости эксперти хулосаси.

Қалтис тикланиш

2020 йилда нефт соҳаси  бир неча бор ўсиш ва пасайиш тўлқинларини ҳис қилди. Бунга бир неча факторлар сабаб бўлмоқда, уларнинг асосийси – талаб кескин камайган вақтда ортиқча хом-ашё ишлаб чиқариш ҳамда пандемия ва локдаун.
Нефт нархи илк бор 60 доллардан ошди
Ўтган йилнинг март ойида нефт нархи 2 баравар камайган эди, лекин куз охирида нефт бозорига кучли импульс берилди. Бунга ғарбдаги вакциналарнинг муваффақиятли синов дан ўтиши, АҚШда президент сайловида Байден ғалаба қозониши сабаб бўлди. Байден яшил технологиялар тарафдори бўлгани сабабли, у Трамп каби америка нефтчиларини қўллаб-қувватламаслигини  ҳамма яхши биларди.
Январ ойида котировкалар сўнгги 8 ой бўйича максимал натижа намойиш қилди. ОПЕК+ нефт қазиб олишни чеклаш ҳақидаги қарори ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшди.Натижала бугунги кунда нефи нархи баррелига 63 долларга етиб келди.
Бундай динамика нефт соҳаси тикланаётганини намойиш қилади. Албатта биринчи навбатда Осиё бозорларида талаб жонланиши эвазига. Бу ерда ҳозирча яшил энергетика манбааларига ўтишга шошилишмаяпти.
Лекин бундан бир ой олдин, бозорлардаги ностабил вазият туфайли, прогнозлар анча босиқ эди. Fitch халқаро рейтинг агентлиги оммавий вакцинация тезкор амалга оширилгандагина ижобий ўзгаришларни кутаётганини хабар қилган эди. Таҳлилчилар ҳатто шундай вазиятда ҳам яхши томонга ўзгариш секин амалга ошишини маълум қилишган эди.

Бешинчи тўлқин

JP Morgan Chase таҳлилчилари феврал бошида баёнот берганидек, хом-ашё бозорида янги ўсиш суперцикли бошланганини башорот қилишган эди. Бунинг белгилари сифатида қуйидагилар келтирилган эди: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, металлар ва нефт нархи 50 доллардан ошиши бунга далил сифатида келтирилган эди.
“Нефт асри тугаяпти”: экспертлар нефт бозорини яна шокка туширмоқда
Охирги 100 йилда товар-хом-ашё бозорида тўртта ўсиш суперцикли бўлиб ўтган эди. Улардан охиргиси 1996 йилда бошланиб 12 йил давом этган ва 2008 йилда якунланган. Унга дунёдаги углеводородларнинг асосий истеъмолчиси - Хитойда содир бўлган иқтисодий ўсиш сабаб бўлган эди. Бу сафарги суперциклга эса – пандемиядан сўнг кўплаб мамлакатларда жорий этилган "ўта юмшоқ" пул-кредит ва бюджет сиёсати сабаб бўлмоқда: турли давлатларда жорий этилган ўта паст асосий фоиз ставкалари, бюджет томонидан марказий банкларни қўллаб-қувватлаш, долларнинг қиймати тушиши, инфляция тезлашиши ва агрессив экологик сиёсат ва бошқалар.
Шу билан бирга, вазият 2000 йиллар ўртасига ўхшаб кетади: хом-ашё бозорларидаги котировкалар – энг баланд нуқтага чиққан. Масалан, Хитой улкан миқдорда маккажўхори ва соя харид қилмоқда, АҚШда ушбу маҳсулотлар нархи рекорд даражага кўтарилган уларнинг заҳиралари эса – дефицит даражасигача камайган.
Лондондаги Comex биржасида платина ва мис нархи ҳам ўз чўққисига чиққан. RJO Futures активларни бошқариш компанияси катта бошқарувчиси Жон Карузо айтишига кўра, ушбу металларган бўлган талаб таклифдан ошиб кетмоқда, мис заҳиралари сўнгги 10 йилликдаги минимал даражага етган.
Нефт нархи “пандемия чуқуридан” тўлиқ қутулганини намойиш қилмоқда, унинг ортиқча заҳиралари кескин камаймоқда, - дейди Bloomberg.
JP Morgan хулосасига кўра, бешинчи супертўлқин бошланишининг яна бир муҳим фактори — бу иқлим ўзгариши билан кураш бўлмоқда. Ушбу кураш - нефт қазиб олиш ҳажмини чеклаб қўйиши ва металларга бўлган талабни ошириши мумкин. Чунки металлар қайта тикланувчи энергия манбаалари ва аккумуляторлар ишлаб чиқарилда керак бўлади.

Доимий тренд

Хом-ашё бозорида узоқ муддат давомида ўсиш кузатилиши – бу жуда муқаррар прогноз бўлиши мумкин. Чунки Уолл-Стрит ҳам пандемиядан сўнг иқтисоднинг тезда қайта тикланишини кутмоқда ва инфляцияни кафолатламоқда.
ОПЕК+ қўмитаси йиғилишидан сўнг нефт нархи кўтарилди
Товарлар бозорида нархлар ўсишини нафақат JP Morgan Chase, балким Goldman Sachs Group, Bank of America, Ospraie Management каби молия гигантлари ҳам башорат қилишмоқда. Уларнинг ҳам далиллари бир хил – иқтисодни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган кенг кўламли лойиҳалар ва оммавий вакцинация – ўсишга сабаб бўлади.
Хусусан, Goldman Sachs нефтнинг Brent нави бўйича йилнинг тўртинчи кварталда баррелига 65 доллар нарх белгилаган. Шу билан бирга улар қишда нефт истеъмоли суткасига 3 миллион баррелга камайишини айтишмоқда. Улар хулосасига кўра, бу Хитой талабини қисман қондиради холос. "Вазиятни нормал ҳолатга келтириш йўлида - қишги муаммолар ва коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳам унчалик катта муаммо эмас”, - дейишмоқда сиёсатчилар.
Bank of America (BofA) айтишига кўра, ярим йиллик охирида нефт нархи 60 доллар бўлади  ва суткасига 1,6 миллион барреллик талаб дефицити пайдо бўлади. ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги ҳам йилнинг иккинчи ярмида нефтга бўлган талаб кескин ошади ва пандемия вақтида тўпланиб қолган заҳираларни сезиларли даражада қисқартиради.
Citigroup йил охирида Brent навининг бир баррели учун 70 долларов за,  WTI учун эса - 68 долларни ташкил қилади. Саудия Арабистони раҳбарлигида нефт ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартириш ҳам заҳиралар камайишига олиб келади. Хуллас, бугунги кун истиқболида нефт бозорида талаб ўзини кутилганидан яхши кўрсатмоқда.