ТОШКЕНТ, 17 фев - Sputnik. Hjccbz Россия давлат думаси криптовалюталар билан амалга оширилган операциялардан солиқ олишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Унда айтилишига кўра, рақамли валюталар Солиқ кодексида мул сифатида акс эттирилади ва хусусий шахслар улар билан амалга оширилган операцияларни ўз солиқ декларацияларида кўрсатиши керак бўлади.
Криптовалюта операциялари миқдори бир йилда 600 минг рублдан ошган тақдирда фойда солиғи ёки ЖСДС (НДФЛ) тўлаши керак бўлади.
Бироз олдин, Россия бош вазири ушбу амалиёт рақамли валюта эгаларини қонуний ҳимоя кафолати бўлиши ҳақида гапирган эди.
Маълумот, учун шу кунларда валюта биржаларида Биткоин янги рекорд ўрнатмоқда - 1 биткоин нархи 50 минг доллардан ошиб кетди.