ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Хива шаҳрида янги беш юлдузли меҳмонхона бунёд этилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилмоқда.
Бу 100 ўринга мўлжалланган “Фаровон” меҳмонхонаси бўлади. Меҳмонхона 6 та президент апартаменти, 8 та “suit” хона, 86 та стандарт хонага эга бўлади.
Меҳмонхонанинг конференция зали 800 ўринли бўлиб, у кенг қамровли учрашувларни ўтказишга мўлжалланган.
Қурилиш ишларига 300 га яқин ишчи жалб қилинган. Ушбу лойиҳани 2021 йил охирида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.