ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Президент Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчини тайинлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.
Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Илҳом Мухторов ушбу лавозимни эгаллади.
Янги лавозимга тайинлангунига қадар Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида 2019-2020 йилларда Анвар Асамов меҳнат қилган. У 2020 йил ноябрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлигига ўтказилгандан сўнг ушбу лавозим бўш қолган эди.