ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Ўзбекистон ва Марказий Осиё гидроэнергетикаси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди. Бу ҳақда “Sputnik” мухбири хабар қилмоқда.
Мукофотни Сангиновнинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Бекзод Амирсаидов қабул қилиб олди.
Бугун Тошкентда “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро конгресси ва кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тадбир Ўзбекистон Энергетика вазирлиги кўмагида бўлиб ўтмоқда. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ конгресснинг стратегик ҳамкоридир.
Олдинги тадбир 2020 йил 19-20 февраль кунлари Бишкекда бўлиб ўтганди.