ТОШКЕНТ, 16 фев - Sputnik. Ўтган йилда, умумжаҳон пандемияси ва бошқа муаммоларга қармасдан Ўзбекистонга электромобил импорти 3 баравар ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра? 2020 йилда Ўзбекистонга хориждан жами 131 та электромобиль импорт қилинган. Маълумот учун: 2018 йилда – 13 та, 2019 йилда – 39 та импорт қилинган эди.
Олиб келинган электромобилларнинг аксарияти Хитойдан - 92 та. Ундан сўнг Корея Республикасидан - 13 та. Шунингдек, Грузия - Грузия ва АҚШдан – 7 тадан. Германиядан - 5та ва бошқа давлаталардан 7 та аккумуляторда юрадиган машиналар олиб келинган.
Бироз олдин Тошкент марказида электромобиллар учун иккита қувватлаш станцияси қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунёнинг етакчи электромобил ишлаб чиқарувчилари Тесла, SAIC, Тойота, Ниссан, Рено ва Фольксваген компаниялари ҳисобланади. Ушюбу компаниялар маҳсулотлари юқори сифати ва кўрсатгичлари билан ажралиб туради. Лекин ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича - Хитой биринчи ўринда.