ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 2020 йилда Ўзбекистон қиймати 1 млрд долларга тенг бўлган 1,5 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ўзбекистон мева ва сабзавотларни энг кўп экспорт қилган давлатлар орасида Россия 255,4 миллион доллар билан биринчи ўринда. Қозоғистон (251,4 млн доллар), Қирғизистон (181,1 млн доллар) кейинги асосий харидорлар бўлган.
Шунингдек, ўзбек мева-сабзавотлари Покистон (75,5 млн $), Хитой (70,1 млн $), Афғонистон (49,4 млн $), Туркия (19,4 млн $), Германия (6,3 млн $), БАА (4,6 млн $) каби давлатларга экспорт қилинган.
2020 йилда Тошкент вилояти (347,8 минг тонна), Фарғона вилояти (207,2 минг тонна), Самарқанд вилояти (144,4 минг тонна) хорижга энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар бўлган.