Террорчиларга бир неча йилдан буён пул жўнатиб келган гуруҳ қўлга олинди

Қрим ва Татаристон шаҳарларида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари Исломий давлат* террорчиларига пул юбориб турган.
Sputnik
Федерал Хавфсизлик хизмати ва Росфинмониторинг ходимлари Қрим ярим ороли ва Татаристонда Россияда таъқиқланган Исломий давлаттеррорчиларига бир неча йил давомида маблағ жўнатиб турган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. 
Жиноий гуруҳ 2015 - 2019 йиллар орасида интернет орқали "хайрия мақсадларига" дея маблағ жамлаб, уни хорижга жангариларни таъминлаш учун йўналтирган.
Ҳуқуқни сақлаш органлари жиноий гуруҳ аъзоларидан алоқа воситалари, компьютер техникаси ва ахборот ташувчи воситаларни олишган.