Айни вақтда фермада 30 бош туя мавжуд, келажакда уларни сонини 150 тага кўпайтириш режалаштирилган. Шифобахш туя сути ва жуни бозорда катта талабга эга.
Бундан ташқари, бундай фермер хўжаликлари Ўзбекистондаги экологик жойларга сайёҳларни жалб қилиш марказига айланиши мумкин.
Фермерда ноёб зотли оқ туяси ҳам бор. Асрор ака унга “Малика” деб лақаб қўйган.
“50 минг доллар таклиф қилишганди, сотмадим, у бебаҳо”, - дейди фермер.