Медведев: меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш зарур

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, коронавирус туфайли иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида ишчи кучининг етишмаслиги юзага келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатга меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш тарафдори эканини маълум қилди.
“Коронавирус туфайли иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида ишчи кучининг етишмаслиги юзага келди, бу қишлоқ хўжалиги, қурилиш, уй-жой коммунал секторларига тааллуқли”, - дея қайд этди Медведев Медведев Россиянинг миграция сиёсатини, жумладан, меҳнат соҳасини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди
Унинг сўзларига кўра, бу соҳаларга чет эл фуқароларини қонуний жалб қилиш мумкин бўлган соддалаштирилган тартибни жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш даркор.
Медведев, шунингдек, юқори малакали мутахассислар учун Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишда керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштириш зарур деб ҳисоблайди.
Мигрантларсиз иш бўлмайди: Россия қурилиш компаниялари хорижликларни кутмоқда
У Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда бу масалани ҳал қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатга мигрантларнинг киришини соддалаштириш ҳукуматда фаол муҳокама қилинаётганини маълум қилган эди.