АҚШ янги давлат котиби Туркияни С-400дан воз кечишга чақирди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркияни ўзида Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини ўзида қолдирмасликка чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоғли билан телефон суҳбатида Анқарани Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини ўзида қолдирмасликка чақирди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати тарқатган хабарда айтилган.
“Давлат котиби Туркияни Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини ўзида қолдирмасликка чақирди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Блинкен ва Чавушоғли Суриядаги можаро, Ироқда турк асирларининг ўлими ва Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатлар яхшиланишини муҳокама қилган.
Эрдоған Помпео билан учрашувга вақт топмади
Анқарага Россиянинг энг янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари - С-400 етказиб берилгач, бу Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозга сабаб бўлган эди. Вашингтон Анқарани ушбу битимдан воз кечишга, эвазига Американинг “Patriot” мажмуаларини харид қилишга чақирди, акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчилари савдосини кечиктирилиши ёки буткул бекор қилиниши мумкинлиги билан таҳдид қилди.
Шунингдек, АҚШ Туркияга нисбатан CAATSA ("Америка душманларига қарши санкциялар воситаси орқали курашиш" тўғрисидаги қонунга мувофиқ)га мувофиқ санкциялар киритиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган. Анқара ён босишдан бош тортди ва С-400 нинг қўшимча партияларини харид қилиш борасида музокараларни давом эттирди.