Ўзбекистонликларни Россияда транспорт соҳасига ишга жалб қилиш муҳокама қилинди

Ўзбекистон фуқароларини Россияда транспорт ва логистика соҳасидаги ишларга ташкиллаштирилган ҳолда жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан Москва вилоятида жойлашган “Деловые линии” (“Ишбилармонлар йўналиши”) транспорт-логистика компанияси офисида бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.
“Компания бош директорининг ўринбосари Станислав Ершов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Россия томонининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри ишчи кадрлар билан таъминлаш учун Ўзбекистонда кадрларни танлаб олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, “Деловые линии” компанияси ташкилотларга ва жисмоний шахсларга юкларни ташиш бўйича транспорт-логистика хизматларини кўрсатиб келади.
Россияга мигрантларнинг киришини соддалаштириш ҳукуматда фаол муҳокама қилинмоқда – Песков
Айни пайтда бутун Россия бўйлаб компаниянинг 240 та бўлими мавжуд бўлиб, уларда 1 минг 400 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассис меҳнат қилади.
Ўзбекистонлик мигрантлар Россияда нафақат қурилишларда керак – Поставнин 
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Россиянинг “ПИК Индустрия” АЖ ва “Техстрой” МЧЖ қурилиш корхоналари ишлаш учун ўзбекистонликларни саралаб олмоқда. Очиқ танлов асосида суҳбатдан ўтган фуқаролар Москва шаҳрига жўнаб кетмоқда. Куни кеча фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи Москвага келди.