Қирғизистоннинг йирик объектлари давлат қарзи туфайли Хитойга ўтиб кетиши мумкин

Маълум қилинишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврида даврида кўплаб ташқи кредитлар олинган. Бугунги кунда мамлакат ўша қарзларни тўламаса, йирик объектлар қарз берган томонга ўтиб кетиш хавфи остида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати унинг мамлакат давлат қарзини тўламаган тақдирда, кўплаб объектларини қўлдан бой бериши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.
Жапаров амалдорлардан унинг портретини кабинетларда осмасликни сўради
Аввалроқ Садир Жапаров ахборот агентликларидан бирига берган интервьюсида собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев давлат қарзи бўйича битимлар имзолагани, улар туфайли Қирғизистон кўплаб объектларидан маҳрум бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати гап айнан қайси объектлар ва кредит битимлари ҳақидаги гап бораётганига ойдинлик киритмаган.
“Атамбаев даврида кўплаб ташқи кредитлар олинган, жумладан, Хитой ва бошқа мамлакатлардан. Бугунги кунда икки томонлама имзоланган ўша алоҳида шартномаларни бажармасак, кредитни тўламасак, объектлар қарз берган томонга ўтиб кетиши мумкин. Бу жуда йирик объектлар. Президент қийинчиликларга қарамасдан маблағ топилишига, кредитлар ўз вақтида тўланишига, объектлар эса ҳеч кимга берилмаслигига умид билдирди”, - деди президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек “Sputnik” мухбирининг саволига жавоб бераётиб.
2020 йил охиридаги маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4 миллиард 850 миллион 730 минг долларни ташкил этади.