Жапаров Россияга сафар олдидан ўзини ўзи яккалади

Россия ОАВлари маълумотларига кўра, Қирғизистон президенти 24-25 февраль кунлари Москвада расмий ташриф билан бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россияга ташриф олдидан ўзини ўзи яккалади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон агентлиги хабар қилмоқда.
“Ҳозир президент масофадан туриб ишляпти. Сафар жуда жиддий, шу боис олдинги давлат раҳбари билан бўлган вазият бўлишини истамаймиз. Коронавирус пандемияси сабаб зарурий эҳтиёт чораларига риоя қилинмоқда”, - деди Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерек.
Қирғизистоннинг йирик объектлари давлат қарзи туфайли Хитойга ўтиб кетиши мумкин
Жапаровнинг Россияга ташрифи қайси санада амалга оширилишига ойдинлик киритмаган, бироқ Россия ОАВлари маълумотларига кўра, Қирғизистон президенти 24-25 февраль кунлари Москвада расмий ташриф билан бўлади.
Расмий ташриф амалга оширилса, бу Садир Жапаровнинг Қирғизистон раҳбари сифатидаги илк хорижий ташрифи бўлади.