ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. 2021 йил 16 февраль кунидан бошлаб Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
64/63-сонли Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширади.
Мазкур поездлар ҳафтада икки маротаба, яъни 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон – Наманган – Тошкент йўналишида ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч – Фарғона йўналишида мунтазам парвозлар йўлга қўйилгани хабар қилинган эди.