Мана икки кундан буён Москва шаҳар коммунал хизматлари кўчаларни тўхтовсиз қордан тозалашмоқда. Жума кундан бошлаб 36 соат давомида тўхтовсиз ёққан қор қалинлиги шаҳар ҳудудида 59 сантиметрни, Москва вилоятида эса - 72 сантиметрни ташкил қилди.
Бу булгиланган ўртача нормалардан 1,5 баравар кўп. Ушбу табиий ҳолат оқибатларини бартараф этиш учун 5 кун вақт керак бўлади, деб хабар қилмоқла Москва маъмурияти. Коммунал хизматлар 24 соат тинимсиз иш тартибига ўтишган.
Энг хавли бўлган, уй томлари ва кўприклар устини кўчиб тушиши мумкин бўлган хавфли қор уюмларидан тозалашга алоҳида эътибор берилмоқда. Ушбу ишда коммунал хизматларга махсус техникага эга бўлган юқори баландликда ишлах хизматлари ҳам ёрдам беришмоқда.
Батафсил Sputnik виделавҳасида томоша қилинг.