Энг кучли ва энг қиммат: Bugatti Centodieci - видео

Эксклюзив гиперкар Centodieci: мотор кучи - 1600, 0 дан 100гача тезлашиш вақти - 2,4 сония, максимал тезлик - 380км/соат. 
Sputnik
Bugatti Centodieci - Бугатти Чиентодиечи, Италия компанияси ўз тарихи давомида яратган энг кучли ва энг қиммат автомобилларидан бири бўлади. Centodieci - "бир юз ўн" дегани. Ушбу автомобил Бугатти компанияси асосчиси Этторе Бугатти томонидан яратилган Bugatti EB 110 автомобили хотирасига бағишланади.
Centodieci - мутлақ эксклюзив гиперкар бўлади ва бор-йўғи 10 дона ишлаб чиқарилади. Унинг нархи - 9 миллон $, мотори - 16 цилиндр ва 1600 от кучи, 0 дан 100гача тезлашиш вақти - 2,4 сония, максимал тезлик - 380км/соат. 
Таниқли футбол юлдузи Криштиану Рональду Bugatti Centodieciга биринчилардан бўлиб буюртма берган, ахир у Бугатти автомобилларининг мухлиси. Шу кунга қадар унинг гаражида 2та Бугатти бор эди, Centodieci - учинчиси бўлади.