ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Афғонистон-Эрон чегара-назорат пунктида улкан портлаш содир бўлди, деб хабар қилмоқда, Маҳаллий ОАВлар.
Хабарда айтилишига кўра, портлаш оқибатида Ҳиротдан 120 км масофа Ғарбда жойлашган "Ислом-қала" афғон-эрон чегара шаҳарчасида содир бўлган. У ерда назорат пункти яқинида автомобиллар турар жойида турган 500га яқин юк автомобиллари ёниб кетган, 70 киши жабрланган. Қурбонлар сони аниқ эмас.
Автомобилларнинг аксарияти Эрондан Афғонистонга суюлтирилган газ ва бензин олиб кетаётган бўлган. Портлаш оқибатида кучли ёнғин келиб чиққан ва убнинг оқибатида Ҳирот шаҳрини электр билан таъминлаш линияси шикастланган. Портлаш сабаби ва қурбонлар сони ҳозирча расман маълум қилинмаган.