Москвада ҳаддан зиёд ёққан қор қийинчиликлар келтириб чиқарди - видео

Россиянинг Москва шаҳри ва вилоятида бир неча кун тинмай ёққан қор ярим метрдан ошиб кетди. Шаҳар маъмурияти маълумотларига қараганда, қордан тозалаш ишларига беш кун кетиши мумкин.
Sputnik
Москвада ёққан қор рекорд даражага етиши мумкин. Бир неча кун тинмай ёғаётган қор якшанба кунига келиб тинди. Атроф оппоқ қорга бурканди. Бунинг завқи ўзгача. Шу билан бирга, ҳаддан зиёд ёққан қор қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди. Йўллардаги тирбандлик 9 баллга етди. Уй-жой коммунал хизмати ходимлари қорни кураб ташлашга улгуришмаяпти. 
Аҳолига қулай бўлишлиги учун қўшимча жамоат транспортлари ишга туширилган. Пойтахт аҳолисига йўлларидаги вазият яхшилангунча қадар шахсий автомобиллардан воз кечиш ҳамда автобус ва метро каби жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.