Наманганда газ баллонлари “бункери” аниқланди

Наманган шаҳри "Тошкент" кўчасида жойлашган 73-уйда ташкил этилган яна бир "бункер" фаолияти фош этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Наманган вилояти Наманган туманида ўтказилган тадбир давомида "Навқирон" МФЙ Ўрикзор кўчасида жойлашган 43-уйда, 16 дона маиший газ баллонлари сақланаётганлиги ҳамда ушбу манзилда яшовчи фуқаро Ф.Пўлатов "Namangantumangaz" газ таъминоти бўлими ходими Р.Пўлатовдан 20 килограммлик суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, сўнг уларни туман аҳолисига 60 минг сўмдан қайта сотиш билан шуғулланганлиги аниқланди.
Газдан фойдаланиш: бахтсиз ҳодисаларни текшириш тартиби белгиланди
Наманган шаҳри "Тошкент" кўчасида жойлашган 73-уйда ташкил этилган яна бир "бункер" фаолияти фош этилди. Фуқаро Б.Бурхоновга қарашли мазкур уйда 94 дона маиший газ баллонлари мавжудлиги ҳамда ушбу фуқарога ҳам "Namanganshahargaz" газ таъминоти бўлими ходимларидан бири ёрдам бериб келгани аниқланди.
Ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари бошланди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.