ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистон прокуратура ва ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди - Шавкат Мирзиёев тегишли президент фармон ва қарорларни имзолади.
Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Нажмиддин Садирович Тураходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баходир Ахмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Рустам Абдуганиевич Хатамов Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Баҳриддин Баҳодирович Валиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.