Мирзиёев ҳарбий хизматга чақирув тўғрисида қарор имзолади

Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳарбий куч нимадан иборат?
Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2021 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2021 йилнинг март-апрель ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.