Бир кунда 150 минг дона сотилган смартфон сири нимада?

Улкан аккумулятор, 48 Мп камера, 6 Гб оператив хотирага эга бўлган янги хитой смартфони Ҳиндистонда рекорд даражада сотилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Xiaomi Poco M3 смартфони Ҳиндистонда савдога чиққан биринчи кунда 150 000 дона сотилди ва ушбу кўрсатгич бўйича рекорд ўрнатди
Хўш, Xiaomi компанияснинг ушбу смартфонинг сири нимада? 
Биринчидан, смартфон жуда сифатли асосий камера билан жиҳозланган - 48 мегапиксел ва f - 1,79 кўрсатгичли диафрагма. 
Иккинчидан, смартфон 6000 ампер соатли улкан аккумулятор билан жиҳозланган. Ушбу аккумулятор билан смартфон 3 кун давомида актив фойдаланиш мумкин. 
Ва учинчидан, унинг нархи - смартфон Ҳиндистонда 170 доллар нархда савдога чиқарилган.
Қўшимча бонус сифатида смартфон 6 Гб оператив хотира билан жиҳозланганини қайд этиш мумкин. Смартфон қора, сариқ ва кўк рангларда савдога чиқарилган.