ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Қашқадарда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзаев бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилган.
“Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповга рухсат берганмиз, - деди Зойир Мирзаев. - Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паркент тумани ҳокимининг “Captiva” сотиб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилингани хабар қилинган эди.