Берунийда мансабдорлар 872 млн сўмлик минерал ўғитларни талон-торож қилди

Берунийда филиал мансабдор шахслари ўзларига ишониб топширилган қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини талон-торож қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Қорақалпоғистонинг Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Sputnik” нашрига маълум қилди.
Шофирконда ичимлик суви тармоқлари реконструкцияси баҳонасида миллионлар ўмарилди
“Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари “Марказий” минерал ўғитлари тарқатиш шохобчасига кирим қилиб, ўзларига ишониб топширилган қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.