ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Давлат Солиқ хизмати Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаган 10та компания номларини эълон қилди.
Хабарда айтилишига кўра, 2020 йилда тўпланган жами солиқларнинг 63,3 фоизи қуйидаги 10та компания ҳисобидан амалга оширилган:
- "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси
- "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ,
- "Ўзтрансгаз" АЖ,
- "Ўзбекнефтгаз2 АЖ,
- "ЎЗБАТ" АЖ ҚК
- "Лукоил"
- "Ўзавто Моторс" АЖ
- "Ўзбектелеком" АЖ
- "Ҳудудгазтаъминот" AЖ
- "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.