ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) сайёҳлар - шифокор ва банк ходими Анжела ва Крейг Уикс тимсоҳ, оҳу ва қоплон билан юз берган ҳолатни тасвирга олишди.
Сайёҳлар импалалар (оҳу) подаси ёғингарчиликдан сўнг ҳосил бўлган кўл олдида тўхташганини кўради.
“Биз оёғи синган импалани яхшилаб кўриш учун тўхтадик. Тўсатдан 4 метрли тимсоҳ сувдан сакраб чиқиб, уни лойқа сувга судраб кетади”, - дейди Анжела.
Улар ўртасида олишув 2 дақиқа давом этди, аммо оҳу тимсоҳдан қочиб, сувдан чиқади.
Кўл ёнида эса қоплон вазиятни кузатиб турган экан.
“Биз импала кутилмаган тарзда ўлжага айлашишидан ҳайратга тушдик, тимсоҳ қандай қилиб кичик лой ҳовузида яширинганлигини кўриб ҳайрон қолдик. Импала тимсоҳдан қутулганида, биз тинчланган эдик. Лекин бир неча сониядан сўнг, у қоплон пистирмасига тушади. Биз учун бу унутилмас манзара, "ноёб тажриба" бўлди”, - дейди Крейг.
Шундан сўнг, қоплон импалани яқин атрофдаги дарахт соясида ея бошлайди.