ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Флорида осмонида кўрилган номаълум учар жисм АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг баллистик ракетаси бўлиб чиқди, деб хабар берди Fox News.
Ижтимоий тармоқлар кометага ўхшаш ғайриоддий нурли нарсани акс этган лавҳалар билан тўлди. Бу, айниқса, океан устидаги кечки осмонда жуда таъсирли кўринди.
“Комета” Американинг сувости кемасидан мунтазам синовларда отиладиган Trident II баллистик ракетаси бўлиб чиқди.
Trident II ракетаси 11,3 минг километрга қадар этиб боради ва ядро жанговар зарядни таший олади. Ҳозир АҚШ денгиз кучлари билан хизматда қолган ягона сувости баллистик ракета ҳисобланади.