Ёқутистонда -45 даража совуқда рақсга тушаётган аёллар Интернетни портлатиб юборди.
Ушбу флэшмобда "Зумба голд" номли маҳаллий ҳаваскор рақс маркази аъзолари иштирок этишди. Ҳаво ҳарорати нольдан анча паст бўлишига қарамасдан улар хотиржам рақсга тушмоқда. Видеони диққат билан томоша қилганда қизларнинг бирининг кўз мижжаси ҳам музлаб қолганини кўриш мумкин.
Айтиш жоизки, Ёқутистоннинг ушбу маҳаллий рақс гуруҳи олдин ҳам ана шундай тадбирлар уюштирган эди. Хусусан маҳаллий байрам кунлари ва 9 май Ғалаба кунида ҳам.