ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тожикистонда яқин кунларда тоғларда кўчки бўлиши ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси огоҳлантирди.
"Гидрометеорология Агентлигининг хабар беришича, яқин кунларда қор эриши сабабли, Ҳисор тизмасининг жанубий ён бағирларидан оқиб ўтадиган дарёларда, шунингдек Хингов дарёсида сув сатҳи кўтарилиши кутилмоқда", - дейилган идора баёнотида.
Тоғли ҳудудларда, Ҳисор тизмасининг жанубий ён бағирларида ва ТБАВ ғарбий қисмида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
Қутқарувчилар тоғли ва тоғ олди ҳудудларида чорва молларини боқмаслик, болаларни ёлғиз қолдирмаслик, балиқ овлашни вақтинча тўхтатиш, шунингдек, ариқ, канал ва сел қувурларини чиқиндилардан тозалашни сўрамоқда.